Линклар

Обама Эрон борасида яна хавотир билдирди


АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий қуролни қўлга киритишининг олдини олиш “энг устувор маслалардан” бири эканини баён қилди.

АҚШнинг Fox телеканалига берган интервьюсида Обама Исломий жумҳурият атом бомбаси яратса, бу Яқин Шарқда қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари Эрон атом қуролини қўлга киритиш имконини берадиган ядровий дастуридан воз кечмаса унга нисбатан янги халқаро санкциялар қўлланишига ҳаракат қилажагини ваъда қилди.

У шунингдек Эрон ҳукуматини ўз ядровий дастурига оид бўҳронни дипломатик йўллар билан ҳал этиш ўрнига, Эрон халқининг демократик ва инсоний ҳуқуқларини чеклашга катта куч сарфлаётганликда айблади.

Обама Эроннинг ядровий дастурини ҳал этишга доир барча воситаларни қўллаш масаласи кун тартибида қолаётганини қўшимча қилди. Эрон ҳукумати ўзининг уранни бойитиш дастури тинч мақсадларда экани ва ядвроий қуролни ишлаб чиқариш ниятлари йўқлигини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG