Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

Медведев Россиянинг Арктикадаги манфаатларини ҳимоя қилмоқчи


Президент Дмитрий Медведев Россия Арктикадаги минерал бойликлар учун бошқа давлатлар билан рақобатда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши шартлигини баён қилди.

Хавфсизлик кенгаши мажлисида гапирган Медведев, Арктикага туташ бошқа давлатлар минтақадаги иқтисодий ва ҳарбий ҳозирлигини ошираётганини таъкидлади.

- Бугун аллақачон шимолий қутб яқинидаги давлатлар Арктика зонасида ўзларининг илмий-тадқиқот, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий ҳозирлигини ошириш бўйича фаол ҳаракат қилмоқда. Бунда, афсуски, Россиянинг Арктика конларини ўзлаштириш имкониятлари чекланаётганини кузатиш мумкин. Бу албатта ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам, мамлакатимиз географик жойлашуви ва тарихи нуқтаи назаридан ҳам адолатсизликдир, деди Медведев.

Кремл раҳбари айнан қайси давлатлар Арктика минтақасида фаолликни ошираётганини аниқлаштирмади.
Қўшма Штатлар, Канада, Дания ва Норвегия Арктиканинг ўзларига яқин қисмларини қонунан ўзлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Арктикада Ер куррасидаги нефт ва газнинг тўртдан бир қисми борлиги тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG