Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:26

ЕИ Грузияни вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди


Европа Иттифоқи Грузия телеканалида Россия мамлакат ҳудудларига бостириб кирганига оид ясама репортаж кўрастилгани ортидан расмий Тбилисини минтақадаги вазиятни янада кескинлаштиршдан тийилишга чақирди.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо Брюсселда Грузия Бош вазири Ника Гилаури билан музокаралардан сўнг ўтказилган брифингда ясама телерепортаж уни хавотирга солганини баён қилди.

-Мен Грузияни маҳаллий ёҳуд минтақавий вазиятни таранглаштириш мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятдан тийилишга чақирмоқчиман, деди Баррозо.

Ўтган шанба куни Грузиянинг Имеди телеканали эфирга берган ясама дастурда Россия танклари мамлакат чегараларини кесиб ўтиб Тбилисига яқинлашаётгани ва президент Михаил Саакашвили ўлдирилигани хабар қилинди.

Брюсселдаги брифингда бош вазир Гилаури ясама дастур юзасидан текширув ўтказилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG