Линклар

logo-print

НАТО ҳарбий машқлари Москва норозилигига сабаб бўлди


НАТО учқичларининг ҳарбий машқ доирасида Балктика давлатлари устидан парвоз қилгани Россиянинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳарбий альянс собиқ иттифоқ репубилкаларини ўз сафига киритгани ҳамон Россиянинг ғашига тегиб келади.

НАТОнинг Германияда жойлашган Ҳаво кучлари қўмондолиги Литва, Латвия ва Эстония ҳаво ҳудудларида ўтказилган бир кунлик машқлар альянснинг “коллектив хавфсизлик ва умумий ҳаво ҳудудлари хавфсизлигини қўриқлаш мажбуриятларини” намойиш қилганини, баён қилди.

Баёнотда шунингдек, ҳарбий машқлар НАТОнинг ердаги назорат пунктлари ва ҳаво кучлари ўртасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришга ёрдам бериши айтилади.

Россиянинг НАТО бўйича вакили Дмитрий Рогозин ўтган ойда ўтказилажак ҳарбий машқлар “Россиянинг хавотирларига сабаб бўлишини” айтиб, НАТО режаларини танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG