Линклар

Туркман президенти Душанбега борди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилди.

Бу ерда Қурбонқули Бердимуҳаммедов тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашиб ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади.

Президентларнинг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид камида еттита шартномани имзолаши ва сўнгги йиллар давомида давлатлар ўртасида қабул қилинган 20дан зиёд шартномани қайта кўриб чиқишлари кутилмоқда.

Кузатувчилар фикрича, Тожикистон томони қўшни Туркманистон билан бир қатор соҳалар, жумладан транспорт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш иштиёқида.

Хабарларга кўра, Имомали Раҳмон Туркманистон президенти билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳаво ва темир-йўл қатновини қайта тиклаш ҳамда фуқароларнинг ўзаро борди-келдисини янада енгиллаштириш каби масалаларни ҳам муҳокама қилишни режалаган.

XS
SM
MD
LG