Линклар

logo-print

Покистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилди


Вашингтондан келаётган хабарларга кўра, ўтган ҳафта Покистон шимол-ғарбида АҚШ учқичлари томонидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида Ал-Қоида тармоғи етакчиларидан бири нобуд бўлган.

Ахборот агентликларининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийсига таяниб хабар қилишича, Ҳусайн ал-Яманий қабилалар истиқомат қилувчи Шимолий Вазиристоннинг Мираншоҳ шаҳри яқинида амалга оширилган амалиётлар чоғида ўлдирилган.

Айтилишича, Ал-Қоиданинг портловчи мосламалар бўйича эксперти ҳисобланган Яманий АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходимларига қарши 30 декабр куни Афғонистонда содир этилган ҳужумни режалаштиришда муҳим рол ўйнаган.

Айни пайтда АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Леон Панетта Ал-Қоидага қарши берилган қақшатқич зарбалар ҳаракат етакчиларини беркинишга мажбур қилгани ва уларни заифлаштирганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG