Линклар

logo-print

БМТ ва КХШТ ҳамкорлик қилади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Москвага қилган сафари чоғида КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа билан ўзаро ҳамкорликка оид декларацияга имзо қўйди.

Музокаралардан аввал Бан Ки Мун стратегик қуролларни назорат қилиш масаласи бўйича АҚШ ва Россия ўртасида олиб борилаётган музокараларни олқишлаб, Яқин Шарқ тинчлик жараёнини давом эттириш ва Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги музокараларни қайта бошлаш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

Бугун БМТ Бош котиби Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашишни режалаштирган. 19 март куни эса БМТ Бош котибининг Яқин Шарқ тўртлиги АҚШ, БМТ, Россия ва ЕИ вакилларнинг Москвада ўтказиладиган учрашувида нутқ сўзлаши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG