Линклар

logo-print

Эронда мухолифат фаоллари озод қилинди


Эронда мухолифатнинг уч фаоли таниқли ислоҳотчи, кинорежиссёр ва журналист гаров эвазига қамоқдан озод қилинди.

Мухолифатчиларни озод этиш тўғрисидаги қарор Эронда кенг нишонланадиган Наврўз байрами арафасида қабул қилинди.

Мухолифатга тегишли сайтларнинг хабар қилишича, Исломий фронт партияси етакчиси Муҳсин Мирдамадий 450 минг АҚШ доллари гаров эвазига озод қилинган. Шу куннинг ўзида кинорежиссёр Муҳаммад Расулов ва маҳаллий журналист Акбар Монтажабий озодликка чиқарилган.

Хабарларга кўра, мухолифатчилар ўтган йилги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган аксил-ҳукумат намойишлари чоғида қўлга олинган.



XS
SM
MD
LG