Линклар

logo-print

АҚШ вакили Исроилга сафар қилади


Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак маъмуриятига кўра, АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл якшанба куни минтақага сафар қилиши мумкин.

Яқинда Исроил ҳукумати Қуддусда яҳудийлар учун янги биноларни қуриш режасини ошкор қилгандан сўнг Жорж Митчелл минтақага режалаган сафарини бекор қилган эди.

АҚШ ҳукумати Исроил ва Фаластин ўртасида норасмий сўзлашувлар бошлаш ташаббуси билан чиқиб келаётган эди.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама қурилиш ишларининг бошланиши тинчлик жараёни учун салбий таъсир кўрсатишидан яна бир бор огоҳлантирди.

Обама маъмурияти Исроил ҳаракатларини кескин қоралаган бўлса-да, Оқ уй раҳбари Вашингтон ва Тел-Авив алоқалари бўҳронга юз тутмаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG