Линклар

Душанбеда туркман ва тожик президентлари учрашди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилди.

Бу ерда Қурбонқули Бердимуҳаммедов тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашиб, ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилди. Президентлар учрашувида, шунингдек, минтақа хавфсизлигига оид масалалар, икки давлат ўртасидаги ҳаво ва темир-йўл қатновини қайта тиклаш ҳамда фуқароларнинг ўзаро борди-келдисини янада енгиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

- Туркманистон ҳам, Тожикистон ҳам БМТнинг фаол иштирокида Афғонистон муаммосини айнан тинч, сиёсий-дипломатик уринишлар билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда, деди Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Тожикистон томони қўшни Туркманистон билан бир қатор соҳалар, жумладан транспорт ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш иштиёқида эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG