Линклар

Эркин микрофон - "Атлас кўйлак ўзбек қизга уйланаман..."

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейди ўз юртининг сулувларидан бирига уйланиш орзусида Москвада муҳожирликда ишлаб¸пул йиғиб юрган 22 яшар жиззахлик Нурали.

Эрим меҳмон мақомидан қачон қутулади

деб зорланади Туркия фуқаросига эрга тегиб Ўзбекистонда виза муаммоларидан зада бўлган тошкентлик Малика Шоисломова.

Малика Шоисломова: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Хўжайиним турк фуқароси. Биз турмуш қурдик. Ўзбекистонда никоҳдан¸ ФҲДË (ЗАГС) дан ўтдик. Бизда виза бўйича муаммо бўлаяпти. Мен ўзимнинг хўжайинимни меҳмон визаси қилиб чақирдим. Ҳозир ҳар ойда бошқатдан виза беришга тўғри келаяпти. Хўжайиним биринчи марта кириб келганида¸ туристик виза билан кириб келган. Бир ойдан кейин “Туристик виза вилан визани узайтириб бўлмайди. Хўжайининг қайтиб чиқиб кетсин” дейишди. Хўжайиним Ўзбекистондан чиқиб кетди. Кейин бизнес виза билан кириб келди. Бизнес визани бир ойдан уч марта чўздирди. Ўзбекистон визани бир ой¸ бир ойдан бераяпти. Уч ойда уч марта чўздирдик. “Рабочий визани тўртинчи марта чўздириш мумкин эмас. Яна қайтиб чиқиб кетсин Ўзбекистондан” дейишди. Хўжайиним Ўзбекистондан чиқиб кетди. “Сен хотинисан. Бошқатдан чақиргин” дейишди ва мен приглашение қилиб яна чақирдим хўжайинимни. Бир ойга бераяпти. Ҳар сафар бир ой¸ бир ойдан бераяпти. Бизлар энди доимий рўйхатга ўтказишга¸ беш йиллик Ўзбекистоннинг паспорти бўладию¸ чет эл фуқаросига беради¸ ўшани олиш қонун бўйича олти ойда берилади дейилган. Олти ойдан кейин беш йиллик пропискага документ топширишингиз мумкин дейилган эди. Бизлар икки йилдан бери ҳалигача хўжайинимга прописка ололмаяпмиз. Мен ҳар ой МИДга 70 доллар¸ пропискага 20 доллар тўлайман. Хўжайинимни ҳар ой 90 доллардан тўлаб олиб ўтирибман. Проблема ҳозир шу. Хўжайинимнинг нияти Ўзбекистонда яшаш.

Озодлик: Сизнинг Туркияда яшаш ниятингиз йўғ-а?

- Йўқ. Олти ой олдин онамларни бериб қўйганмиз. Дадам ëлғиз. Мен ëлғиз фарзандман. Дадамга қарашим керак. Унинг устига бўйимда бўлиб қолган. Ҳали фарзандли бўлмаганман. Етти ойлик ҳомилам бор. Менга қарашга ўзи одам йўқ. Мен дадамларга қарайман. Дадамни Ҳиндистонга олиб бориб операция қилдириб келганмиз. Дадамга қарашга одам керак. Шунинг учун мен дадамни ташлаб Туркияга кета олмайман. Хўжайиним бу ëққа келиб яшайман деяптилар. Масалан чет элларда турмуш қургандан кейин автоматик тарзда виза¸ прописка чиқади. Бизларда унақа эмас. Бизларда ўзингизнинг эрингиз қанақа виза билан кириб келган бўлса¸ шунақа виза билан чиқиб кетиши керак. Кейин хотини чақириши керак. Бу умуман мантиққа сиғмайдиган нарсаю. Қачонгача ўзимнинг эримни меҳмонга чақириб¸ ҳар ой прописка чўздириб. Майли пропискани уч ойлик¸ олти ойлик беришсин. Икки йилдирки уч ойлик ҳам¸ олти ойлик ҳам беришмади. Фақат бир ойлик¸ дейди Малика Шоисломова.

Тошкентлик Маликахон турмушга чиқиб ўзбек бюрократиясининг кўринмас деворларига боши урилди.


Ўзбек қизлари қайдасиз¸ уйланмоқчиман

дейди Москвада мардикорлик қилаëтган Нурали исмли жиззахлик 22 яшар уйим-жойим бўлсин¸ деб орзу қилган йигит.

- Ассалому алайкум мени эшитиб турган жиззахликлар ва ўзбекистонликлар. Мен уйланмоқчиман. Ëшим 22 да. Исмим Нурали. Жиззах шаҳрида тураман. Ўзбек қизларига уйланаман.

Озодлик: Қаердасиз ҳозир?

- Москвада. Ҳамма ëқ яхши. Ишлаб юрибмиз. Ўзбекистонлар яхши. Тинч экан. Уйланмоқчиман. Қизлар бўлса танишаман. Эркак кишимиз. Оқ-сариқдан келган боламан. Ишлаяпмиз Худога шукур. Ойликларни олиб турибмиз. Ҳурмат қиладиган ўзбек бўлаверсин. Ўзбегидан қўймасинда ака. Ўзбек бўлганимиздан кейин ўзбегидан қўймасин. Более менее нормалный бўлса¸ шуниси яхшида ака¸ дейди Нурали.


Ўзбекистон ҳукумати К+ га ҳужум қиладию нега Озодликка тегмайди?

дейди қўқонлик ҳукуматпарвар тингловчимиз.

- Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ борку. К+ каналида ўша одам ҳақидаги филм Ўзбекистон томонидан ҳужумга учради дединглар-а? Агар шунақа бўлган бўлса¸ сизларнинг канални аллақачон ўчириб ташлаган бўларди тўғрими? Бу нарсанинг иложи йўқ шекилли. Ўқиган олий маълумотли одамсизлар тўғрими? Қандай қилиб спутник Ўзбекистондан ўчириб ташланади. Калланглар ишламадими шу нарсага? Шу саволни бермоқчиман. Агар ўчирадиган бўлса¸ сизларнинг радиони ўчириб ташлаган бўларди. Сизлар нотўғри нима бераяпсизлар¸ дейди ҳукуматпарвар суҳбатдошимиз.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG