Линклар

logo-print

Карзай коррупцияга қарши курашни кучайтирмоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай коррупцияга қарши курашувчи қўмита ваколатларини янада оширди.

Бу ҳақдаги фармонга имзо қўяр экан Карзай¸ корупция ва порахўрликка қарши кураш борасида муҳим қадамлар ташланаётганини таъкидлади.

- Бу Афғонистон ҳукумати доирасидаги коррупция, порахўрлик ва ноқонуний пулларни ювиш каби ҳолатларга қарши курашда қилинаётган муҳим қадамдир. Ушбу фармон қўмита раҳбари жаноб Усмоний ва унинг маъмурияти ҳамда адлия расмийларига кўпроқ ваколатлар беради. Ишончимиз комил, бу каби ҳаракатларимиз афғон халқи манфаатлари учун хизмат қилади,деди Ҳамид Карзай.

Афғонистоннинг яқин ҳамкори ҳисобланган АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари анчадан буён коррупцияга қарши курашда етарлича чора тадбирлар қўлламаётгани учун расмий Кобулни кескин танқид қилиб келмоқдалар.


XS
SM
MD
LG