Линклар

Россия ва АҚШ Бушеҳр устида тортишди


Россия ва Қўшма Штатлар Эронда қурилаётган ядровий завод борасида баҳсга киришди.

Россия Бош вазири Владимир Путин Эроннинг Бушеҳр шаҳрида қурилаётган ядровий завод шу йилнинг ёзида ишга туширилишини эълон қилди.

Бунга муносабат билдирган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мазкур қадам “бемаврид” бўлишини баён қилди.
Клинтон бу ҳақда Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан аввал гапирди.

Лавров ўз навбатида Россия Эрон билан ядровий соҳада ҳамкорлик қилишга ҳақли экани ва бу ҳамкорлик Атом энергияси халқаро агентлиги назоратида олиб борилаётганини таъкидлади.

Вашингтон уранни бойитиш ишларидан воз кечишдан бош тортаётган Эронга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан навбатдаги санкцияларнинг жорий қилинишига ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG