Линклар

Маликий Аллавийдан бироз олдинда кетмоқда


Ироқ умумий сайловларининг пайшанба куни эълон қилинган дастлабки натижаларига кўра, бош вазир Нури ал-Маликий етакчилигидаги партия кичик фарқ билан олдинда кетаётганини кўрсатмоқда.

Ироқ сайлов комиссияси эълон қилган баёнотга кўра, овозларнинг 89 фоизи санаб бўлинган ва ал-Маликий ўзининг асосий рақиби Ияд Аллавийдан бироз олдинда кетмоқда.

Бу натижаларга кўра, Ал-Маликий етакчилигидаги “Қонун устуворлиги иттифоқи” Аллавийнинг “Ирақия” блокидан қарийб 40 мингтага кўпроқ овоз олган.

Сайлов якуний натижаларининг ойнинг охирида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG