Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:15

Чечен исёнчилари етакчиси ўлдирилгани айтилмоқда


Озодлик радиоси Шимолий Кавказ хизмати қўлга киритган хабарларга кўра, Чечен жанггарилари етакчиси Доку Умаров ўлдирлган.
Озодлик радиосига қўнғироқ қилиб, ўзини чечен жанггариси, деб таништирган шахс етказган бу хабарни бошқа манбалардан тасдиқлашнинг иложи бўлганича йўқ.

Қўнғироқ қилган киши Умаров ўтган ҳафта Чеченистоннинг Ингушетия билан чегарадош Аштри қишлоғи яқинида содир бўлган жангда ҳалок бўлганини маълум қилди.

Умаровнинг ўлдирлиганига оид хабаралар аввал ҳам пайдо бўлган. Лекин бу хабарлар Россия томони тарқатган.
Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг маъмурияти бу хабарни тасдиқламади.
XS
SM
MD
LG