Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:52

Норвегия Медведевнинг сўзларига эътироз билдирди


Норвегия расмийлари Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг Арктикага туташ давлатлар Москвани бу минтақа табиий бойликларини ўзлаштириш ишларига яқинлаштирмаётгани ҳақидаги иддаоларини рад этди.

Норвегия Ташқи ишлар вазири Йонас Гар Стоере Медведевнинг баёноти “мутлақо асоссиздир”, дея таъкидлаб, Кремл раҳбари сўзларини “Россия ҳар доим бошқалар унинг душмани эканига оид риторикасининг навбатдагиси”, деб қабул қилишини баён қилди.
Чоршанба куни президент Медведев Арктикага туташ бошқа двалатлар минтақа табиий заҳираларини ўзлаштиришда Россияни четлаштириб қўяётганини таъкидлаган эди.

Арктикага туташ беш давлат – Канада, Дания, Норвегия, Россия ва Қўшма Штатлар Арктика музликлари остида борлиги тахмин қилинадиган табиий заҳиралар учун кескин рақобат қилиб келади.
XS
SM
MD
LG