Линклар

АҚШ фуқароси айбига иқрор бўлди


Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилиб, мусулмонларни ҳақорат қилган Дания газетасига ҳужум уюштиришни режалаштиришга кўмаклашганини тан олган Америка фуқароси, фитна иштирокчиларидан бири газета ходимлари бошларини танасидан жудо қилмоқчи бўлганини гапириб берди.

Дэвид Коулман Ҳэдли “Йилландс Постен” газетасига ҳужум қилиш режаси тафсилотларини Чикагодаги федерал судда бўлиб ўтган маҳкамада ошкор қилди. Бу ҳужум амалга ошмаган.

Ҳэдли имзолаган иқрор баёнотида айтилишича, фитна иштирокчиларидан бири асли покистонлик Илёс Кашмирий газета ходимлари бошларини олиб, уларни таҳририят биноси ойналаридан кўчага ирғитиш орқали Исломни ҳақорат қилганлар тақдири қандай тугашини намойиш қилишни режалаштирган.

2005 йилда Дания газетасида чоп этилган карикатураларда Муҳаммад Пайғамбар ҳажв қилинган эди.

Ҳэдли шунингдек, 2008 йил ноябрида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган хуруж олдидан террорчилар учун кузатув ишларини амалга оширишда кўмаклашганини тан олди. Мумбай воқеаларида 166 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG