Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:24

Европа сунъий йўлдоши фазога учирилади


Европа Фазо тадқиқотлари маркази глобал иқлим ўзгариши Арктика ва Антарктика музликларига қандай таъсир этаётганини кузатишга мўлжалланган Ер сунъий йўлдоши 8 апрел куни фазога учирилишини эълон қилди.

Европанинг “Cryosat-2” номли сунъий йўлдошининг феврал ойида учирилиши режаланган эди.

Аммо техник сабабларга кўра парвоз кечиктирилди.

Cryosat фазога Россия-Украина ҳамкорлигида ишланган “Днепр” ракетаси ёрдамида Қозоғистоннинг Бойқўнғур космодромидан учирилади.
XS
SM
MD
LG