Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:14

Туркияда конституциявий тузатишлар бўйича музокара бўлади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз партияси келаси ҳафта конституцияга тузатишлар киритиш борасида мухолифат билан музокара олиб боришини айтди.

Ҳукумат расмийлари таклиф этилган тузатишлар орасида суд ҳакамларини лавозимга тайинлаш ва сиёсий партиялар фаолиятини тақиқлашни қийинлаштириш ҳақидаги таклифлар борлигини айтди.

Конституцияга киритилажак тузатишлар парламент томонидан тасдиқланишини хоҳлаётган ҳукмрон АК партияси мухолифатни ислоҳотларни референдум ўтказиш орқали амалга ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG