Линклар

АҚШ Давлат котиби Москва сафарини тугатмоқда


Ҳиллари Клинтон ташрифининг сўнгги кунида Россия президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан музокара олиб бориши режаланган.

Стратегик қуроллар бўйича янги шартнома мулоқот чоғида асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Клинтонга кўра, ядровий қуроллар сонини сезиларли даражада қисқартириш назарда тутилган келишув яқин фурсатда имзоланади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ-Россия муносабатларида кўпроқ ижобий муҳит кузатилаётганини урғулади.

Шунга қарамай, Эрон ядровий дастури борасида икки давлат айри фикрда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG