Линклар

Тўртлик Исроилни қурилиш лойиҳаларини тўхтатишга чақирди


Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича халқаро музокарачилар Исроил-Фаластин музокараларини қайта бошлаш учун Исроил ҳукуматини яҳудийлар учун янги турар-жой бинолари қуриш ишларини тўхтатишга чақирди.

Москвада бўлиб ўтган музокарадан сўнг БМТ Бош котиби Бан Ки Мун АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россиядан ташкил топган тўртлик томонидан тайёрланган қўшма баёнотини ўқиб эшиттирди.

- Тўртлик Исроил ҳукуматини 2001 йил март ойидан кейин бошланган барча турар-жой бинолари қурилишини тўхтатиш ва Қуддус шаҳрининг шарқий қисмида уйлар бузилиши ва одамларни ҳайдаб чиқаришни тўхтатишга чақиради, деди БМТ Бош котиби.

Бан Ки Мун Исроил-Фаластин музокаралари 24 ой ичида тинчликка олиб бориши кераклигини айтди.

Фаластин раҳбарияти тўртлик баёнотини олқишлади.
XS
SM
MD
LG