Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:37

Қирғистонда интернет тўсиғи қисман бекор қилинди


Қирғизистонда айрим мустақил интернет сайтларига кириш учун қўйилган тўсиқ қисман бекор қилинди.

Озодлик мухбири хабарига кўра, ҳозир Қирғизистонда интернетдан фойдаланувчилар Россиядаги Фергана.ру, Центразия.ру сайтлари ҳамда Қирғизистоннинг "Белый парус" номли электрон газетаси сайтларига тўсиқсиз кира олмоқда.

Аммо Livejournal.com сайтига қўйилган тўсиқ ўз кучида қолмоқда.

Шунингдек Озодликнинг қирғиз тилидаги эшиттиришини ретрансляция қилиш қайта бошланмаган.
XS
SM
MD
LG