Линклар

Алматида тележурналист аёвсиз калтакланди


Қозоғистондаги хусусий “Тан” телеканали мухбири Абзал Ағалиев Алмати шаҳридаги кушхонада чиққан ёнғинни суратга олаётган пайтида ҳужумга учраган.

Сўз эркинлиги ҳимояси билан шуғулланувчи “Одил сўз” халқаро жамғармаси маълумотига кўра, Ағалиевга кушхонанинг соҳиби бўлган Нуролим ширкати директори Қодиржон Мажинов ҳужум қилган.

“Одил сўз” жамғармасига кўра, ҳужум пайтида Ағалиевнинг телекамераси ҳам чилпарчин бўлган. Ҳозирда милиция бу воқеани ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG