Линклар

logo-print

Гулнора Каримова Испаниядаги элчи вазифасига киришди


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи, Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гулнора Каримова Испания қироли Хуан Карлосга ишонч ёрлиғини топширди.

Гулнора Каримова 1995 йилдан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда.

2008 йил сентябрида у БМТ ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили, жорий йил январидан эса бунга қўшимча ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Испания қироллигидаги элчиси этиб тайинланди.

Испания жорий йили Европа иттифоқига раислик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG