Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Андижонга қайтган қочқин аëл қамоққа олинди

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Австралияда бошпана топган 45 яшар Дилором Абдуқодирова БМТ Қочқинлар идораси ëрдамида учинчи давлатларга олиб ўтилган юзлаб андижонликларнинг бири.


Турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди Ўзбекистонда қолган Дилором Абдуқодирова тўрт йилдан бери 100 нафарга яқин андижонлик қатори Австралия жанубида бошпана олиб, яшаб келаётган эди. Шу йил бошида у Ўзбекистонга қайтишга қарор қилади. Австралиядан телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири Дилором Абдуқодирова ўтган ҳафта қамалганини билдирди.

Шавкат Эгамбердиев: Бу опамизнинг хўжайинлари атрофидаги таниш-билиш¸ милиция ходимлари билан гаплашганда “Аëлларга тегилмайди. Қўрқмай келаверишсин. Эркакларга бирор нарса дея олмайману¸ айнан аëлларга ҳукумат тарафидан ҳеч нарса бўлмайди. Фақат озгина чақирилиб¸ бир нима қилиб қўйилади” деб оғзаки ваколатлар беришган экан. Маҳалла оқсоқолларигача бу ҳақда айтишган экан. Шунга мувофиқ бу опамиз кетишга қарор қилди. Ҳар кимнинг ихтиëри ўзидаю. Бу ерда қолган бошқа оналар бор¸ кексалар бор. Улар ҳам “Шу опага ҳеч нарса бўлмаса¸ биз ҳам қайтамиз” деган кайфиятда туришган эди. 7 январда кетган бўлса¸ 8 январ куни Тошкентга тушганлар. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган.

Озодлик: Уни қисқа вақт аэропортда ушлаб туришганми?

Шавкат Эгамбердиев:
8 январда Тошкент аэропортига боришган. У ерда расмиятчилик ишлари бўлган. Булар “Ватанни ноқонуний тарк этган. Ноқонуний чегарадан кириб келган” деган нима қўйганда энди. Тошкентда терговлар бўйича тўрт кун ушлаб туришган. 12 январ куни уйига боришга рухсат беришган. Шу куни яқинларининг¸ фарзандларининг бағрига эсон-омон етиб борган. Маҳалла-кўй¸ қариндошлар ҳаммаси зиëратга келишган. Ҳаммаси яхши бўлиб турган. 1 мартдан мунтазам равишда бу кишини терговга чақириш бошланган. 12 март куни чақиришгандан сўнг сўроқ-саволдан кейин уйига бормаган. Шу ерда олиб қолишган. Ҳозирги кунда Андижон шаҳар Навоий проспектидаги шаҳар Ички ишлар бўлимида сақланаяпти шу опа. Аввалига уч-тўрт кун фарзандлари ва хўжайини бориб хабар олиб турган. Озиқ-овқат бериб туришган. Орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин бунақа хабар олишни ҳам тўхтатиб қўйишган. Ҳозир ҳеч кимга маълумот беришмаяпти. Бу ишни олиб бораëтган терговчининг исми Ғуломов Денис экан.

Озодлик: У аëлга нима айб қўйилаяпти экан?

- Улар таъкидлагандай ҳозир фақат чегарани бузиб ўтиш эмас экан. Улар “Агар биз қўйсак¸ чегарани ноқонуний бузиб ўтди деган нима қўямиз. Шунга қанчадир жарима тўлайсиз. Бир-бир ярим миллион атрофларида жаримаси бор¸ холос. Сиз хавотир олманг” деб хотиржам қилиб¸ кўнглини кўтариб келишган. Аслида ниятлари бошқа экан. Кейин биз ҳам ҳайрон бўлиб қолдик. Опамиз асли соддагина меҳнаткаш ўзбек аëли. Нимага ҳукумат бу даражада пасткашликка бориб кетаяпти¸ дейди Австралиядан телефон қилган ва ўзини Шавкат Эгамбердиев деб танитган андижонлик қочқинлардан бири.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG