Линклар

logo-print

Тожик-қирғиз чегара муаммолари муҳокама қилинди


Тожикистон ва Қирғизистон чегара хизматлари раҳбарлари учрашуви биринчи марта бўлиб ўтмоқда.

Тожикистон ва Қирғизистон чегара хизматлари раҳбарлари учрашуви биринчи марта бўлиб ўтмоқда.

Исфарада Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати раҳбарлари учрашиб, чегараларини ташқи хавфлардан ҳамкорликда ҳимоялаш масаласини муҳокама қилдилар. Учрашувда тожик - қирғиз чегарасидаги низолар олдини олиш ҳақида ҳам гапирилди.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон ва Қирғизистон чегара қўшинлари қўмондонлари илк бор шундай мулоқот ўтказишди. Бунга эса сўнгги йлларда тожик - қирғиз чегарасида низолар ва қуролли тўқнашувларнинг кўпайгани сабаб бўлган.

- Бугун икки республика ўртасидаги чегара тўлиқ демаркация ва делимитация қилинмаганлиги қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

Чегарани ноқонуний ўтиш, қўриқланмайдиган тоғли йўлларнинг кўплиги, баҳсли ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртасидаги можаролар шулар жумласидан.

Шунингдек, моддий бойликлар контрабандаси, наркотикларнинг ноқонуний обороти кўлами ошиб бораяпти, - деди Тожикистон Миллий давлат хавфсизлик қўмитасининг Чегара қўшинлари қўмондони Шерали Мирзо.

Унинг сўзларига кўра, 2009 йил 26 сентябр куни бир гуруҳ қуролланган кишилар енгил автомашинада Тожикистоннинг Исфара туманидаги “Сурх” чегара постига ҳамла қилган.

Тожик чегарачилари ҳужумчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатган. Шундан кейин бу гуруҳ Қирғизистон ҳудудига ўтган. Ундан кейин қуролланган шахслар яна Тожикистон ҳудудига ўтиб келишган.

Бу воқеа икки республика чегара хизмати ўртасида ҳамкорлик яхши йўлга қўйилмаганлиги натижасида рўй берган.

Қирғизистон хукумати қошидаги Давлат чегара хизмати раиси Аскар Жапаровнинг сўзларига кўра, учрашувда ўзаро ҳамкорлик дастури асосида қилинадиган ишлар режаси, томонлар диний экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорликни кучайтириш борасида белгилаб олинди.

- Бугун давлатларимиз ўртасидаги чегарада муаммолар кам эмас ва бу ҳаммага аён. Мана шунинг учун ҳам биз қўшнилар билан комплексли режаларни белгилаб олдик. Жумладан, ҳамкорликда разведка ҳаракатларига оид планини ишлаб чиқдик, - деди Аскар Жапаров.

Қирғизистон чегара хизмати раисининг айтишича,мулоқот якунлари бўйича, чегараолди худудларда маҳаллий комсиссиялар тишкил этилди. Мазкур комиссиялар аҳолидан тушадиган аризаларни кўриб чиқади, юзага келган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилади.

Тахлилчиларнинг сўзларига кўра, расмийлар учрашади, режалар тузишади, бироқ муаммолар хал қилинмайди. Оқибатда чегара олди минтақаларида юзага келаётган можаролар тугамаяпти. Зеро ҳукуматлар рахбарлари шу муддатда бирор бир масалани ҳал қилгани йўқ. Жумладан, Қирғизистоннинг Исфана ва Тожикистоннинг Бобожон Ғафуров туманлари ўртасидаги чегара ғанузгача тўлиқ демаркация қилинмаган.

- Расмийлар турли муаммоларни ҳал қилиш йўлини қидириш учун биргаликда йиғилади. Лекин буларнинг хаммаси етарли эмас. Чунки масалани жойида ҳал қилмоқ лозим. Ўша муаммо чиққан туб жойли аҳоли яшайдиган манзилда кўрсатма бермай, конкрет тадбирлар белгилаб, уларни амалга ошириш керак. Масалан, қирғиз-тожик рамийлари биринчи марта йиғилгани йўқ. Лекин шу пайтгача бўлиб ўтган мулоқотлар натижаларининг қайси бири амалга оширилди? Хеч қайсиниси, - дейди таҳлилчи Неъмат Мирсаидов.

Унинг таъкидлашича,Тожикистоннинг Исфара, Бобожон Ғафуров ва Жаббор Расулов туманларига қарашли 70 минг гектар ер Қиргизистон томонига ўтиб кетган.

Қирғизистон томони эса уларнинг ерлари тожикистонликлар томонидан эгаллаб олинаяпти ,дея даъво қилмокда. Мана шундай тушунмовчиликларга чек қўйиш учун республикалар раҳбарлари чегарани демаркация килиш масаласини пайсалга солмай, музокараларни тезлаштириш керак. Акс ҳолда бундай можаролар такрорланаверади.
XS
SM
MD
LG