Линклар

Бан Ки Мун Рамаллоҳга борди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бугун Фаластин ва Исроилга сафар қилди.

Рамаллоҳда Фаластин Бош вазири Салом Файёд билан учрашган БМТ Бош котиби Яқин Шарқ тўртлиги - АҚШ, Россия, ЕИ ва БМТ Фаластин ҳукуматининг мустақиллик йўлида қилаётган уринишларини қўллаб қувватлашини маълум қилди. Куннинг иккинчи ярмида Бан Ки Муннинг Исроил ҳукумати етакчилари билан учрашиши кутилмоқда.

Яқин Шарқ тўртлиги вакилларининг 19 март куни Москвада бўлиб ўтган учрашуви чоғида Бан Ки Мун Исроил ҳукуматини Қуддусда янги турар жой биноларини қуриш режасидан воз кечишга чақирди.

Исроилнинг яҳудийлар учун Қуддусда 1600 та янги хонадон қуриш режаси Яқин Шарқ тўртлиги вакиллари томонидан ҳам кескин қораланди.
XS
SM
MD
LG