Линклар

Ўзбек хонадонидан 46 кг наркотик моддаси топилди


Ўзбекистон фуқаросидан 46 кг наркотик моддаси мусодара қилинди.

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида истиқомат қилувчи шахс хонадонини тинтув қилган. Махсус операция чоғида сурхондарёлик шахс хонадонидан 43.3 кг афюн ва салкам 2.8 кг героин моддаси топилган. Ҳозирча наркотик моддаси билан қўлга олинган шахс исми ошкор қилинмади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG