Линклар

Россияда аксилҳукумат намойишлари ўтказилмоқда


Россиянинг бир неча шаҳрида Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Санкт Петербургга тўпланган мингдан ортиқ намойишчи Владимир Путин истеъфосини талаб қилувчи шиорлар билан чиқдилар. Ҳудди шундай намойиш Владивосток ва Иркутск шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

Бир ярим мингдан зиёд киши иштирок этган Владивостокдаги намойишда ҳам Путин истеъфосини талаб қилувчи чақириқлар янгради. Аксилҳукумат намойишларининг тинч ўтказилгани хабар қилинмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, норозилик намойишлари пойтахт Москвада ҳам бўлиб ўтади. Бир нечта шаҳарда эса маҳаллий ҳукумат норозилик акциясини ўтказишга рухсат бермаган.
XS
SM
MD
LG