Линклар

logo-print

Эрдўғон кескин баёнотидан ортга чекинди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда ноқонуний равишда ишлаётган арманиларни депортация қилиш режаси йўқлигини маълум қилди.

Арманларнинг Усмоний турклар даврида ўлдирилиши билан боғлиқ масала қизғин тортишувларга сабаб бўлаётган бир пайтда Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган ҳафта минглаб арманиларни депортация қилиш билан таҳдид қилди. Бош вазирнинг бу каби баёноти Туркия матбуоти ва ҳуқуқ фаолларининг кескин танқидига учради.

Ражаб Тоййиб Эрдуғон бугунги қилган чиқишида арманилар ўлдирилишини “геноцид” деб тан олган резолюцияларнинг қабул қилиниши ортида хориждаги арманларнинг қудратли диаспораси турганини таъкидлади.

Яқинда АҚШ Намояндалар палатаси ва унинг ортидан Швеция парламенти Усмоний турклар даврида арманилар ўлдирилишини “геноцид” деб тан олувчи резолюцияларни маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG