Линклар

logo-print

Москвада намойишчилар қўлга олинди


Россиянинг бир неча шаҳрида бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Калининградда намойишлар ўтказилиши таъқиқланганига қарамай, мингдан ортиқ киши шаҳар марказига тўпланиб, “Ҳукумат истеъфога чиқсин” қабилида шиорларни ҳайқирдилар.

Москвада ҳам намойиш таъқиқланганига қарамай, 500 га яқин киши Пушкин майдонига тўпланди. Хабарларга кўра, милиция намойишчилардан 30 га яқинини ушлаб кетган.

Санкт Петербургга тўпланган мингдан ортиқ намойишчи Владимир Путин истеъфосини талаб қилувчи шиорлар билан чиқдилар.

Бир ярим мингдан зиёд киши иштирок этган Владивостокдаги намойишда ҳам Путин истеъфосини талаб қилувчи чақириқлар янгради. Ушбу шаҳарлардаги намойишларининг тинч ўтказилгани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG