Линклар

Ал-Маликий овозларни қайта санаш тарафдори


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Марказий сайлов комиссиясини 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловида берилган овозларни қайта санашга оид сиёсий блоклар талабларига жавоб беришга ундади.

Бош вазир маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, Ал-Маликий сайлов жараёнининг қонунийлигини сақлаб қолиш мақсадида сайлов комиссиясининг имкон қадар тез фурсатда овозларни қайта санашини истамоқда.

Баёнотда, шунингдек, Ал-Маликий Ироқ армияси Бош қўмондони сифатида мамлакатда сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш ва зўравонликлар олдини олиш истагида экани қайд этилган.

Ироқ Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, 7 март кунги сайловда берилган овозларнинг қарийб 93 фоизи санаб бўлинган.

Дастлабки натижаларга кўра, собиқ бош вазир Ияд Алавий бошчилигидаги сиёсий гуруҳ амалдаги бош вазир Нурий ал-Маликий сиёсий блокидан 8 мингта овозга ўзиб кетган.
XS
SM
MD
LG