Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Ғазога борди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун уч йилдан буён Исроил қамалида қолаётган Ғазо минтақасига сафар қилди.

Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қайта бошлаш уринишларини жадаллаштириш мақсадида минтақага сафар қилган БМТ Бош котиби бугун Исроил ҳудудидан "Ҳамас” назорати остида бўлган Ғазога борди.

Бан Ки Мун Ғазо шаҳрининг Исроил билан уруш чоғида вайроналарга айлантирилган туманига бориб, маҳаллий аҳолига якдиллик изҳор қилди.

Шанба куни Бан Ки Мун Исроил ҳукуматини Ғарбий соҳил ва Қуддус шарқида яҳудийлар учун янги турар-жой биноларини қуриш режасидан воз кечишга чақирди.

Бугун АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус Жорж Митчеллнинг минтақага сафар қилиб, Исроил ва Фаластин етакчиларини тинчлик музокаларини қайта бошлашга ундаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG