Линклар

Ҳелмандда кўприк портлатилди


Афғонистон жанубида ҳарбий колонна йўлида содир этилган портлаш оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди, тўққиз киши тан жароҳати олди.

Ҳелманд вилоят ҳокимлиги матбуот вакили Доуд Аҳмадийнинг билдиришича, портлаш Герешк туманида содир этилган. Унга кўра, ҳарбий колонна кўприкдан ўтиб бўлгандан сўнг портлаш рўй берган ва бетон парчалари кўприк тагида дам олаётган одамлар устига тушган.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG