Линклар

GM Daewoo бозордан машиналарини қайтариб олди


GM Daewoo компанияси асосан Жанубий Корея бозоридан 58 мингта енгил машинасини қайтариб олмоқда.

Хабарларга кўра, ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар туфайли шундай қарор қабул қилинган.

GM Daewoo АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors шикатининг Жанубий Кореядаги бўлими ҳисобланади.

Бундан аввал Honda, Toyota ва Volkswagen каби ширкатлар ҳам жаҳон бозоридан юз мингдан ортиқ енгил машиналарни қайтариб олганди.

Яқинда General Motors шикати ҳам машина рулидаги нуқсон туфайли Шимолий Америка бозоридан бир миллиондан ортиқ машинасини қайтариб олган.

XS
SM
MD
LG