Линклар

Вашингтонда норозилик акцияси бўлиб ўтди


Вашингтонда АҚШ қўшинларини Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқиш талаби билан норозилик акцияси уюштирилди.

АҚШ қўшинларининг Ироққа бостириб кирганига етти йил тўлиши муносабати билан ўтказилган ушбу намойишда мингдан ортиқ шахс иштирок этди.

Намойишчилар Оқ уй панжараси ёнига тобутлар қўйгандан сўнг полиция ходимлари камида саккиз фаолни ҳибсга олди.

Худди шундай талаб билан 2006 ва 2007 йилларда бўлиб ўтган норозилик акцияларида 10 мингдан ортиқ намойишчи иштирок этган эди.
XS
SM
MD
LG