Линклар

Покистонда жосусликда гумон қилинганлар ўлдирилди


Покистоннинг Шимолий Вазиристонида жангарилар АҚШ фойдасига жосусликда гумон қилинган тўрт шахсни қатл қилди.

Маҳаллий расмийларнинг Озодликка билдиришича, қатл қилинган шахслар бундан бир ҳафта муқаддам номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Гувоҳларга кўра, жасадлар ёнидан “АҚШ фойдасига жосуслик қилгани учун қатл қилинди” қабилида ёзув топилган.

Айни пайтда бир гуруҳ номаълум шахсларнинг қабилалар истиқомат қилувчи Бажаур, Моҳамманд ва Чарсадда туманларида иккита мактаб ҳамда маҳаллий шифохонани бузиб ташлагани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG