Линклар

Нетаняҳу АҚШга сафар қилади


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу келаси ҳафта АҚШга қиладиган сафари чоғида президент Барак Обама билан учрашади.

Бу ҳақда маълум қилган Исроил бош вазирининг матбуот вакили Марк Регев сўзларига кўра, Нетаняҳу ва Обама учрашуви келаси сешанба куни бўлиб ўтади.

Нетаняҳунинг Вашингтонга сафари АҚШ ва Исроил ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашган даврига тўғри келмоқда.

Исроил ҳукумати ўтган ҳафта АҚШ вице президенти Жозеф Байден минтақага қилган сафари чоғида Қуддус шарқида яҳудийлар учун 1600 та янги хонадон қуриш режасини маъқуллади. АҚШ томони, ўз навбатида, Исроилнинг бу ҳаракатини кескин қоралади.

XS
SM
MD
LG