Линклар

logo-print

Москва яқинида кичик самолёт ерга қулади


Мисрнинг Хулкада курорт шаҳридан учган Ту-204 русумидаги самолёт Москванинг "Домодедово" аэропортидан бир километрча берида қўниш пайтида ҳалокатга учраган.

Хабарларга кўра, самолёт бортидаги тўққиз одам тирик қолган.

Аммо улардан камида икки нафари касалхонага ётқизилиши кераклиги айтилмоқда.

21 март куни қуюқ туман сабабли Москва аэропортлари ўз фаолиятини тўхтатди.

Шу боис якшанба куни кечқурун 20дан ортиқ самолёт Москва аэропортларига қўна олмади.

Улар Нижний Новгород, Қозон ва Петербург шаҳридаги аэропортларга қўнди.

Бундан ташқари бази самолётлар "Внуково" аэропортидан "Домодедово"га жўнатилди.
XS
SM
MD
LG