Линклар

logo-print

Саркозининг партияси сайловда жиддий йўқотишга учради


Маҳаллий ҳокимият идораларига сайловларнинг иккинчи босқичида Франция президенти Николя Саркози етакчилигидаги ўнгчи-консерватив партия катта йўқотишга учради.

CSA институти маълумотига кўра, мухолифатдаги Социалистлар партияси ва иттифоқчилари сайловчиларнинг 56 фоиз овозини олган.

Саркозининг партияси эса 37 фоиз, ўнгчи Миллий Фронт партияси 7 фоиз овоз олган.

Агар шу маълумотлар тасдиқланса, бу Франциянинг янги тарихида сўлчиларнинг энг йирик ғалабаси бўлади.

Айни пайтда Социалистлар партияси етакчиси Мартине Аубри хоним 2012 йилда бўладиган сайловда президентликка асосий даъвогарлардан бири бўлади.
XS
SM
MD
LG