Линклар

Исроил Бош вазири АҚШ талабини рад қилди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Қуддус шаҳрининг босиб олинган шарқий қисмига яҳудийлар учун 1 минг 600та янги уйлар қуриш ишларини тўхтатиш ҳақидаги АҚШнинг талабини бажаришни рад қилди.

Нетаняҳу буни АҚШга жўнаб кетиши олдидан айтди.

Америкага сафари чоғида Нетаняҳу АҚШдаги Исроил тарафдорларини бирлаштирган “Америка-Исроил жамоа ишлари қўмитаси” номли ташкилот анжуманида қатнашчиларга мурожаат қилиши ва АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиши режаланган.

Мазкур анжуманда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Яқин Шарқ тинчлик жараёни воситачиси бўлган Тўртликнинг вакили Тони Блэр ҳам анжуман қатнашчиларига мурожаат қилиши режаланган.

Тўртлик АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россиядан тузилган.
XS
SM
MD
LG