Линклар

Ўзбекистон Покистонга электр энергияси сотишни режаламоқда


Покистон Давлат вазири, инвестициялар бўйича Бюро раиси Салим Мандвиуол Сарҳад (SCCI) Савдо-саноат палатасига ташрифи чоғида шуни маълум қилди.

Покистоннинг "The news" нашрига кўра, бу лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки Афғонистон пойтахти Кобулдан Покистоннинг Пешавор шаҳригача электр линияси ўтказишга тайёр эканини билдирган.

Покистонлик амалдорга кўра, Ўзбекистон 50 минг мегаватт ортиқча электр қувватига эга.

Ҳозирда Ўзбекистон Хайратон - Пули Хумри – Кобул линияси орқали Афғонистон пойтахтига электр энергияси экспорт қилмоқда.
XS
SM
MD
LG