Линклар

Уммон делегацияси Ўзбекистонга сафар қилмоқда


Делегацияга Уммон Савдо ва саноат вазири Мақбул бин али Султон бошчилик қилмоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, меҳмонларга Ўзбекистон вилоятлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилган.

Хусусан Уммон вазири республикадаги қатор корхоналарни, шунингдек, Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий мажмуасини ҳам бориб кўрган.

28 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2009 йил 4 – 5 октябр кунлари Уммон Султонлигига давлат ташрифи чоғида имзоланган “Халқаро келишувларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолаган.
XS
SM
MD
LG