Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Туркманистон ёрлиқ алмашди


Икки давлат президентларининг яхши қўшничилик ҳақидаги баëнотлари¸ чегара ҳудудида яшовчиларга кўра¸ амалий яхши қўшничиликка айланмаëтир.

Икки давлат президентларининг яхши қўшничилик ҳақидаги баëнотлари¸ чегара ҳудудида яшовчиларга кўра¸ амалий яхши қўшничиликка айланмаëтир.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни қолган жазо муддатини ўз юртида ўташи учун топшириш тўғрисидаги Шартномага илова қилинмиш ратификация ёрлиқлари алмашинди.

Anons.uz сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган маросимда ратификация ёрлиқларини алмашиш ҳақидаги баённомани Ўзбекистон ташқи ишлар вазири муовини Исломов ҳамда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Пирмуҳамедов имзолаганлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида маҳбус алмашишни кўзда тутувчи шартнома 2009 йилнинг 25 феврал куни Тошкентда имзоланганди. Бу шартнома 2009 йилнинг 18 апрел куни Туркманистон парламенти ва 2009 йилнинг 17 декабрида эса Ўзбекистон парламенти томонидан ратификация қилинганди.

Мазкур Шартноманинг 22-моддаси 1-бандига мувофиқ, мазкур ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашинганидан кейин ўттиз кун ўтгач, кучга кириши керак.

Хоразмда фаолият юритувчи “Нажот” ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубов аввалроқ Озодликка, агар Тошкент билан Ашхобод маҳбусларни алмашиш борасидаги Шартномани амалга оширса, бунинг Туркманистон ҳибсхоналарида қолаётган юзлаб ўзбекистонликлар учун фойдали жиҳатлари кўп бўлиши мумкинлигини айтганди.

- Шартнома йўлга қўйилса¸ ҳеч бўлмаса маҳбусларнинг қариндошлари¸ яқинлари бориб кўриши мумкин, деб ўйлайман. Чунки ҳозирда Туркманистон давлатида ўз жазосини ўтаëтган фуқароларни на оила аъзолари кўриб билади¸ на яқинлари хабар олиши мумкин, деганди Ҳайитбой Ёқубов.

Айни пайтда Туркманистон парламентининг собиқ депутати Холмурод Суюнов Тошкент ва Ашхободнинг маҳбусларни алмашиш борасида амалга ошираётган тадбирлари самарасиз, деган фикрни билдирганди.

- Озодликда яшаётган одамларнинг ҳуқуқлари топталаётган мамлакатларда қамоқхоналардаги аҳволни яхшилашни талаб қилиш мутлақо ўринсиз. Мен бу қонунни умуман бирор фойдаси тегади, деб ўйламайман. Боиси бошқа мамлакатда ушланган маҳбусни аввал ўша жойда қийноққа тутишади. Кейин маҳбус иккинчи мамлакатга берилса, у ерда яна унга нисбатан қийноқ қўлланилади. Маҳбус алмашиш ҳақида шартнома қабул қилишдан аввал давлат чегаралари бўйича мукаммал қонун қабул қилиш шарт. Чунки қўшни мамлакатнинг фуқаролари, асосан, чегара билан боғлиқ ҳолатларда қўлга олинади. Шунинг учун аввало чегара масалаларини тартибга солиш лозим, деганди Холмурод Суюнов.

Ҳозирда Ўзбекистон қамоқхоналарида Туркманистоннинг қанча фуқароси жазо муддатини ўтаётгани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас. Шунингдек, Туркманистон ҳибсхоналаридаги ўзбекистонликлар сони ҳам аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG