Линклар

Ўзбекистонда иккита янги газ кони аниқланди


Швейцарияда рўйхатдан ўтган Zeromax GmbH компанияси вакилининг РИА Новости агентлигига билдиришича, янги газ конлари Ўзбекистоннинг Бухоро ва Хоразм вилоятларида аниқланган.

Унга кўра, Таваккал конида олиб борилган ишлар натижасида 3.2 км чуқурликдан 400 минг куб метр ҳажмда газ конденсати олинган. Ҳужум конида ҳам олиб борилган бурғулаш ишлари натижасида 3.85 км чуқурликдан суткасига 100 минг куб мерт газ конденсати олишга муваффақ бўлинган.

- Газ конларини синовдан ўтказиш ишлари ҳануз давом этмоқда. Қўлга киритилган натижалар эса янги газ конларининг очилгани сифатида баҳоланиши мумкин, дея қўшимча қилди Zeromax GmbH компанияси вакили Россия агентлигига берган интервьюсида.
XS
SM
MD
LG