Линклар

logo-print

Ўзбекистон Жаҳон банки пулларини жалб қилмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати 2010 йилда соғлиқни сақлаш тизимидаги лойиҳа учун Жаҳон банкидан қарийиб 93 миллион доллар сармоя жалб қилиш ниятида.

Ўзбекистон Молия вазирлигидаги манбанинг Прайм-ТАСС агентлигига билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини қайта ислоҳ қилишни назарда тутган умумий қаймати 200 миллион доллар атрофида бўлган лойиҳанинг учинчи босқичини бошлаб юборган. Манбанинг айтишича, янги лойиҳада тез тиббий ёрдам сифатини ошириш ва соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини қайта такомиллаштириш кўзда тутилган. Бу борадаги кредит келишувининг жорий йилнинг иккинчи ярмида имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 1995 йилда Жаҳон банки аъзолигига қабул қилинган. Халқаро молия ташкилоти 1995 йилдан буён турли соҳаларда, жумладан сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, молия тизими ва қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий инфратузулмаларни яхшилаш масаласида Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам бериб келмоқда.

XS
SM
MD
LG