Линклар

logo-print

Ироқда овозлар қайта саналмайди


Ироқ Марказий сайлов комиссияси 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловида берилган овозларни қайта санашдан бош тортди.

Ўтган ҳафта сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди ва унга кўра, собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги сиёсий гуруҳ амалдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий блокидан қисқа фарқ билан олдинда бормоқда. Сайлов якуний натижаларининг 26 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ироқ президенти Жалол Талабоний ва Бош вазир Нурий ал-Маликий иккаласи ҳам овозларни қайта санаш талаби билан чиқдилар. Бироқ Ироқ Мустақил сайлов комиссияси раҳбари Фараж ал-Ҳайдарий ушбу талабларни инкор қилди.

- Жаҳоннинг ҳеч бир давлатида биргина шубҳанинг ўзи кифоя эмас. Сиёсий раҳбарият сайлов давомида қонунбузарчиликка йўл қўйилганини сезса ёки шубҳа қилса¸ овозларни қайта санаш чақириғи билан чиқади. Биргина шубҳани деб шаҳарда ёки Бағдодда берилган овозларни қайта санашнинг имкони йўқ, деди Фараж ал-Ҳайдарий.

Айни пайтда Ироқ Мустақил сайлов комиссияси сайлов давомида қонунбузарчиликларга йўл қўйилганига оид шикоят аризаларини диққат билан ўрганиб чиққанини билдирди.

Сайлов натижалари расман эълон қилингач¸ сиёсий партиялар уч кун ичида ўз шикоят аризаларини топширишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG