Линклар

ЕИ Исроил ҳаракатларини қоралади


ЕИ Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида яҳудийлар учун янги турар жой бинолари қуриш режасини кескин қоралади.

ЕИга раислик қилаётган Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос ЕИ Исроилдан барча қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилажагини таъкидлади.

- ЕИ бу йўналишдаги сиёсатни давом эттиради, дея қўшимча қилди Мигел Анхел Моратинос.

ЕИнинг Исроил ҳаракатларини қораловчи баёноти бугун Брюсселда ўтаётган ЕИга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида янгради. Бундан бир кун аввал эса Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Қуддус шарқидаги қурилиш ишлари тўхтатилмаслигини билдирди. Нетаняҳунинг 23 март куни Вашингтонга сафар қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Финляндия Ташқи ишлар вазири Александр Стубб Нетанаяҳу баёнотини “қабул қилиб бўлмас”, дея атади.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд Исроил ҳаракатларини ноқонуний, дея баҳолаб Яқин Шарқ тинчлик жараёнига тўсқинлик қилаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG