Линклар

logo-print

Карзай Кобулда жанггарилар билан учрашди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Кобулда радикал руҳдаги “Ҳизби-Исломия” гуруҳи етакчилари билан учрашди.

“Ҳизби-Исломия” Афғонистон ҳукуматига қарши кураш олиб борувчи йирик гуруҳлардан бири ҳисобланади.

Афғонистон президенти матбуот вакили Воҳид Умар сўзларига кўра, Кобулдаги учрашувда тинчлик келишувига эришиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Афғонистон расмийларига кўра, “Ҳизби-Исломия” делегациясига собиқ Бош вазир ва ҳозирда мазкур гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Қутбиддин Ҳилол етакчилик қилган.

“Ҳизби-Исломия” жанггарилари Афғонистон шарқи ва шимолида НАТО ҳамда ҳукумат кучларига қарши кураш олиб борган. Жорий ой бошида эса расмий Кобул “Ҳизби-Исломия” жанггариларининг ҳукумат тарафига ўтгани хусусида хабар тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG