Линклар

Сув манбалари халқаро куни нишонланмоқда


Халқаро қизил хоч ташкилотига кўра, жаҳонда 880 миллион фуқаро ичимлик суви билан таъминланмаган, 2 миллиард 700 миллион киши эса санитария-гигиена нормаларига ҳилоф бўлган шароитда кун кечиришга мажбур бўлмоқда.

Мазкур баёнот бугун нишонланаётган Сув манбалари халқаро куни муносабати билан эълон қилинди.

Халқаро қизил хоч ташкилотининг билдиришича, иқлим ўзгариши, урбанизация ва миграция кўламининг тез ўсиши жаҳон аҳолисининг қашшоқ қатламларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ташкилотга кўра, иқтисоди тараққий этаётган давлатларда шифохонага ётқизилган беморларнинг 50 фоизи тозаланмаган сув ёки санитария нормаларининг талабга жавоб бермагани туфайли турли касаликларга йўлиққан.

- Осиё ва Африка мамлакатларида уйга сув олиб келиш учун аёллар кунига ўртача олти километр масофани босиб ўтишга мажбур бўлмоқда, дейилади ташкилот ҳисоботида.

Халқаро қизил хоч ташкилоти барча давлатларни ичимлик суви, санитария ва гигиена билан боғлиқ юзага чиқаётган муаммоларни хал этишда фаолроқ бўлишга ундади.

XS
SM
MD
LG